Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хивадаги «Ичан-Қалъа» жиддий хавф остида қолмоқда

Хивадаги «Ичан-Қалъа» жиддий хавф остида қолмоқда

Фото: Xabar.uz

«Ичан-Қалъа»даги 33та тарихий обидага термитлар жиддий зарар етказмоқда.  Бу ҳақда Зоология институти директори Бахтиёр Холматов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Бугунги кунда дунё миқёсида иқлим ўзгаришларининг кескинлашуви, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳамда антропоген омилларнинг авж олиши натижасида термитлар ўз табиий яшаш маконларидан аҳоли турар жойлари, тарихий маданий обидалар, стратегик аҳамиятга эга объект ҳудудларига кўчиб, уларнинг ёғоч конструкция қурилмаларига жиддий зарар келтирмоқда.

Термитлар масаласи дунё миқёсидаги йирик муаммолардан ҳисобланиб, улар туфайли бино ва иншоотларга жуда катта зарар етмоқда. Ҳозирги маълумотларга кўра, термитларнинг ҳар йили келтирадиган зарари дунё миқёсида 40 миллиард АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

«Ичан-Қалъа» тарихий ёдгорлик мажмуйидаги 33 та тарихий обиданинг ёғоч ўймакорлиги ишланмаларига термитлар жиддий даражада зарар етказмоқда. Жумладан, Жума масжид музейи, Пахлавон Маҳмуд мақбараси, Муҳаммад Иноқ ва бошқалар термитлардан кучли зарарланган.

Шунингдек, Сурхондарёдаги Ал Ҳаким Ат-Термизий, Қашқадарёдаги Ҳазрати Имом масжиди, Навоийдаги Имом Ҳасан-Ҳусан зиёратгоҳи ва Қорақалпоғистон Республикасидаги Миздахкан комплекси тарихий обидаларида термитларнинг зарарли фаолияти қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг