Ҳушёр туринг! Кучли шамол яна қайтади

«Ўзгидромет» марказининг маълумотига кўра, 2017 йилнинг 28-29 декабр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача, жойларда 23-25 метргача кучайиши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, 29-31 декабр кунлари республиканинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 26 декабр куни кечки пайт ва тунда бутун мамлакатимиз бўйлаб кучли шамол туриб, уй-жойлар, автомобилларга жиддий талафотлар етгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter