Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчининг хатоси аянчли оқибатга олиб келди

Ҳайдовчининг хатоси аянчли оқибатга олиб келди

Шароф Рашидов тумани Хайробод маҳалла фуқаролар йиғинидан ўтувчи Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 997-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Самарқанд вилояти Иштихон тумани Булоқбоши маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ихтиёридаги «Нексия» бошқарувини йўқотиб, автоулов йўл четига ағдарилган.

Оқибатда машина салонида бўлган йўловчи, Самарқанд вилояти Иштихон тумани Файзобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилган шахс тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Яна бир йўловчи, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Чимёбот маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ўнг жағ соҳасининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг