Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги йўловчининг ҳаётига нуқта қўйди

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги йўловчининг ҳаётига нуқта қўйди

Хоразм вилоятида содир бўлган ЙТҲда бир нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса жорий йилнинг 30 апрель куни Урганч шаҳар «Оби ҳаёт» маҳалласи ҳудудидан ўтган Ал-Беруний кўчасида содир бўлган.

Урганч шаҳрининг Ўзбекистон овози кўчасида яшовчи 27 ёшли фуқаро «Spark» русумли автомашинасини катта тезликда бошқариб бораётиб, эҳтиётсизлик сабаб хавфли бурилишда бошқарувни йўқотган. Оқибатда йўлдан чиқиб кетиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

Мазкур ЙТҲ натижасида автомобиль ичида бўлган 39 ёшли йўловчи ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг