Гулистонда сотувчи тадбиркорнинг ярим миллиарддан ошиқ пулини ўмарди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маълум бўлишича, «Y.B.» МЧЖ савдо дўкони сотувчиси А.Т. ўзига ишониб топширилган алкоголь маҳсулотлари сотувидан тушган 595,1 млн сўмни кирим қилмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, тадбиркор манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter