ФВВ «Қамчиқ» довонида кутилаётган нохуш об-ҳаводан огоҳлантирди

2019 йил 29-30 декабрь кунлари А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50-100 м гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 15-20 м.гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди ФВВ.
Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин хавфсизлик қоидаларига эътибор қаратиш сўралган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter