Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Фарҳод» бозорида зўравонлик қилаётган ИИБ ходимлари» видеосига изоҳ берилди

«Фарҳод» бозорида зўравонлик қилаётган ИИБ ходимлари» видеосига изоҳ берилди

Интернет тармоғида тарқаган Тошкент шаҳар ИИББ ходими ва ички ишлар бўлимига келган фуқаро орасидаги келишмовчилик видеоси бўйича баёнот берилди. 

Аниқланишича, Учтепа тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлимига пойтахтда яшовчи фуқаро Ч.Т.дан мурожаат келиб тушган. Мурожаатчи ўз аризасида 41 ёшли Турғунпўлат Х.нинг ундан 6.000.000 сўм қарзи борлигини маълум қилган.

5 июнь куни Учтепа тумани ИИО ФМБ инспектори М. Фозилов Турғунпўлат Х.ни ички ишлар бўлимига келиб тушган мурожаат билан танишиб, мазкур факт бўйича тушунтириш хати ёзиши учун таклиф қилган.

Ходимнинг иш жойига Турғунпўлат билан бирга унинг мазкур ишга алоқадор бўлмаган икки нафар таниши (муқаддам икки марта судланган 43 ёшли Фарҳод Ю. ва 34 ёшли Солижон Т.лар) ҳам кирмоқчи бўлишган. Хонани тарк этиш тўғрисидаги илтимосга жавобан фуқаролар қўпол муомалада бўлиб, ҳолатни видеога туширишни бошлашган ва бу билан ходимнинг иш фаолиятига тўсқинлик қилишган. Фуқаролар ички ишлар бўлимидан чиқарилиши жараёни юқоридаги видеога тушиб қолган. Келишмовчилик давомида Турғунпўлат Х. тушунтириш хати ёзишга тайёрлигини билдириб, ўзи ҳам дўстларини тинчлантирмоқчи бўлган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг