Фарғонада «Ласетти» велосипедчининг умрига зомин бўлди
7 январь куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида А.Ж бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, велосипедчи Э.А.ни уриб юбориши оқибатида, Э.А тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter