Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона водийсида зилзила содир бўлди

Фарғона водийсида зилзила содир бўлди

Фото:«Xabar.uz»

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 16 август Тошкент вақти билан 02:58 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 39,89 градус шимолий кенглик; 73,66 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 405 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида Фарғона водийсида сезилган:

Наманган : 208 км, 2 балл.
Андижон : 149 км, 3 балл.
Фарғона : 169 км, 3 балл.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг