Доғистонда маҳаллий фуқаро одамларни ўққа тутди. Қурбонлар бор
Бугун Доғистоннинг Кизляр шаҳрида Масленица байрамини нишонлаш вақтида 23 ёшли маҳаллий фуқаро одамларни ўққа тутди, деб хабар қилди «РИА Новости».
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши вафот этган, 5 киши яраланган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси – аёллар. Ов қуролида одамларга ҳужум қилган шахс ўша вақтнинг ўзида йўқ қилинган.
Хабарда айтилишича, қурбонларнинг барчаси черковда Масленица байрами муносабати билан ибодатдан қайтаётган фуқаролар бўлган. Улар орасида ҳарбийлар бўлмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter