Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат. Тошкент — Самарқанд йўлида тирбандлик, йўлга чиқмай туриш тавсия этилади

Диққат. Тошкент — Самарқанд йўлида тирбандлик, йўлга чиқмай туриш тавсия этилади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун куни билан ёққан ёмғир Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сел келтириб чиқаргани ҳақида хабарлар берилган эди. «Xabar.uz» сайти мухбири воқеа жойидан хабар беришича, Тошкент — Самарқанд йўлининг Ғаллаорол туманига тегишли қисмида сув босиши туфайли автомобиллар қатнови қийинлашиб, анча узун тирбандликлар юзага келган.

Йўлнинг халқ орасида «Юқори нуқта» деб аталувчи Самарқанд вилоятининг Булунғур туманига кетиш қисмини анча сув босган ва автомобиллар қатнови ҳар икки томонга ўтишга ҳам мураккаблашган. Имкон қадар тунда йўлга чиқмоқчи бўлган йўловчиларга вазият бартараф этилгунга қадар сабр қилиб туриш тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг