Диққат! «Қамчиқ» довонида транспортлар ҳаракати чекланади
Таъмирлаш ишлари сабаб «Қамчиқ» довонининг 251-километрида транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.
Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати хабар берди.
Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун, 2022 йил 20 ноябрь куни соат 09:30 дан бошлаб «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 251-километрида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Мазкур ҳудудда транспортлар учун ҳаракат қайта тикланиши бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter