Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Департамент бўлими бошлиғи устига машина ҳайдаган браконьерга жиноят иши қўзғатилди

Департамент бўлими бошлиғи устига машина ҳайдаган браконьерга жиноят иши қўзғатилди

Давлат хизматчиси фаолиятига қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказган браконьерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурслардан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан Табиат ресурслари вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими ходимлари билан ҳамкорликда «Арнасой» канали бўйида тунги вақтда ўтказилган тезкор тадбирда, Арнасой туманида яшовчи К.С. ва бошқалар электр қармоқларидан фойдаланган ҳолда ноқонуний балиқ овлаётганликлари аниқланган.

Ушбу тадбир давомида, К.С. хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатиб, ноқонуний овлаган балиқлари ва бошқа ашёвий далилларни йўқ қилиш мақсадида ўзининг «Nexia 3» русумли автотранспорт воситасини Департамент бўлим бошлиғи П.О.нинг устига ҳайдаб, унинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириш орқали тан жароҳати етказган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг