Деновда 573,1 млн сўмни «туя қилган» раҳбар қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Аниқланишича, «Д.В.» АЖнинг маркетинг ва савдо-сотиқ масалалари бўйича собиқ раҳбари Ф.Д. корхонанинг жами 573,1 млн сўм маблағини ипотека шартномаси асосида олинган уй-жойига тўлов учун ҳамда ўзига иш ҳақи сифатида ўтказиб олишга эришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter