Чироқчидаги аянчли ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

19 август куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида Б.Э. «Нексия» автомобилини бошқараётиб, қувиб ўтиш қоидаларини бузган. Оқибатда қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1983 йилда туғилган О.С. бошқарувидаги «НOWO» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, Б.Э. ҳамда унинг йўловчилари 67 ёшли Б.Х. ва 1 яшар А.Н.лар оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган.
Ушбу автомобиль йўловчиси 26 ёшли О.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter