Чироқчида содир бўлган ЙТҲда 3 киши вафот этди

Жорий йилнинг 12 июль куни соат 09:20 лар чамаси Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р87 Еттитом-Қарши автомобил йўлининг 53-километрида Чироқчи тумани Тошли ҳудудидан ҳаракатланиб келаётган Nexia-1 русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ўз йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 билан тўқнашиб ЙТҲ содир этади.
Натижада ҳар икки автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Nexia-1 да йўловчи сифатида кетаётган икки нафар, Nexia-2 да эса бир нафар фуқаро олган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Nexia-1 автомашинасида ҳалок бўлганлар она ва бола экани айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter