Чирчиқ дарёсидаги оролчада қолиб кетган уч бола қутқарилди
8 июн куни соат 21:00да Тошкент шаҳар ФВБнинг навбатчилик қисмига Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасида учта вояга етмаган болалар қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, Чирчиқ дарёсида уч нафар болалар чўмилиш мақсадида дарё ўртасидаги оролчага сузиб боришган. Аммо сув сатҳининг кескин кўтарилганлиги ва оқим тезлашганлиги туфайли орқага қайтишни имкони бўлмай қолган.
Мазкур ҳолат бўйича, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчилари белгиланган ҳудудга етиб боришди. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, оролчада қолиб кетган уч нафар болалар махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилиб ота-оналарига топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter