Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чиқинди сабаб бир неча шахс жаримага тортилди

Чиқинди сабаб бир неча шахс жаримага тортилди

Фото: Xabar.uz

Яқинда Бухорода экокузатув камералари ишга тушгани, бу орқали фуқароларнинг белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ёки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларига нисбатан чоралар кўрилиши ҳақида хабар берилган эди.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича,  ўрнатилган онлайн кузатув камералари белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаган.

Бухоро шаҳридаги «Ҳамид Олимжон», «Б.Нақшбанд», «Шербуддин» ва «А.Жомий» кўчасида яшовчи  бир нечта фуқароларнинг ноқонуний жойга чиқинди ташлашгани аниқланган.  Уларга нисбатан МЖтКнинг 91-модда (Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) 1-қисми билан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар белгиланган.

«Ҳар бир ҳуқуқбузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари — 340 минг сўмдан жарима тайинланди»,-деди бошқарма матбуот хизмати ходими Маржона Шукурова.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг