Чилонзорда сохта шартнома билан уй сотаётган раҳбар фош бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, «Sh.X.» МЧЖ раҳбари Ш.А. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга гўёки Сергели тумани ҳудудидан 9 қаватли турар-жой мажмуасини қураётганлигини айтиб, ушбу турар-жой мажмуасидан 89 кв. метрли хонадонни 480 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига сохта шартнома тақдим этиб, 10 000 АҚШ доллари ва 130 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланклар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter