Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода автобусда қизга уятсиз ҳаракат қилган йигит қамалди

Бухорода автобусда қизга уятсиз ҳаракат қилган йигит қамалди

Ижтимоий тармоқларда Бухорода автобус ичидаги номаълум йигит қизга тегажоғлик қилиб, уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилган видео тарқалди. Бухоро вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, унинг шахсига аниқлик киритилди.

«Автобусга миниб, билмасдан ножўя ҳаракат қилдим. Кечиришингизни сўрайман, бошқа такрорланмайди, деб ваъда бераман», — дея айбига иқрор бўлган йигит.

Йигит билан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида хатти-ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган.

Суд қарорига кўра, йигитга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг