Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда «Ласетти» йўловчиси ҳалок бўлди

Бўстонлиқда «Ласетти» йўловчиси ҳалок бўлди

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туман ҳудудидан ўтган 4Р-12 автомобиль йўлининг 47-километрида, ҳайдовчи «Ласетти» русумли автомобилни бошқариб бораётган вақтда руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга бориб урилган.

Натижада, йўловчи, 1991 йилда туғилган Ж.М. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган ҳамда икки нафар йўловчиси шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг