Бўстонлиқда ҳарбий хизматчи машинада одам уриб юборди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳарбий хизматчи (оддий аскар) ўзига хизмат юзасидан бириктирилган «ГАЗ-3381» русумли автомашинада одам уриб юборди.
Воқелик шу йилнинг 23 июнь куни қоқ пешинда Тошкент-Чимён автомобиль йўлида содир бўлган. Бунинг натижасида 34 ёшли Б. Ж. воқеа жойида вафот этган.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат бўйича Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий хизматчи Н.И.га (1993 йила туғилган) нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter