Болалар ўғирланаётгани ҳақидаги аудиога расмий муносабат берилди
Ижтимоий тармоқларда болалар ўғирланаётгани ҳақида аудиохабарлар тарқалди.
Овозли хабарларда айтилишича, Тошкентдаги 38-Ором мактаби ёнида, Қорасарой турар жой мажмуасида, Қорасувда ва бошқа ҳудудларда бола ўғирлашга уринишлар қайд этилган.
Шунингдек, бир нечта бола дом-дараксиз йўқолгани, бу ҳолатларга мутасаддилар томонидан тегишли чоралар кўрилмаётгани ҳақида гапирилади.
Фарғонада ҳам бола ўғирлаш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ мавжудлиги айтилади.
Ушбу аудиохабарларга ИИВ ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов муносабат билдирди.
«Маълум қиламизки бу каби хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ.
Интернет орқали ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлаётган субъектларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», дейилади расмий муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter