Яккасаройда бировдан мунтазам пул ундириб келган шахс қўлга олинди
14 декабр куни 27 ёшли A.И. Яккасарой тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилди.
Унда 21 ёшли Ж.З. уни шаънига путур етказадиган фото ва видео тасвирларни Инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаштирмаслиги эвазига 5.000.000 сўм талаб қилганини айтиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Жорий йилнинг 14 декабр куни A.И.,нинг аризаси бўйича ўтказилган тезкор тадбир давомида Ж.З. Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасида жойлашган CONTINENT номли супермаркети олдида A.И.,дан 100 АҚШ доллари ва 500.000 сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Ж.З.,га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, Ж.З. олдин хам A.И.нинг шаънига путур етказадиган фото ва видео тасвирларни Инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаштирмаслиги эвазига A.И.,дан товламачилик йўли билан 4.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олганлиги, бундан ташқари унинг бошқа харажатлари учун пул тўлаб келганлиги аниқланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter