Бекободда «Ёшлар-келажагимиз» дастурига тааллуқли 301 млн. сўм талон-торож қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди.
Аниқланишича, АТБ «Агробанк» Бекобод филиали, «P.A.» ва «U.X.» МЧЖ мансабдор шахслари «Ёшлар-келажагимиз» дастури доирасида ажратилган 301 млн. сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан филиал ва жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter