Бекободда 64 туп қарағай таг-туги билан кесиб ташланди (фото)
19 февраль куни Бекободдаги дарахтлар кесилгани акс этган суратлар тарқалди.
Ҳолат Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Тошкент вилояти Миллий Гвардия бошқармаси ҳамда Экополиция инспекторлари томонидан ўрганилди, дейилади расмий хабарда.
Аниқланишича, Бекобод туманининг «Сарюз» МФЙ ҳудудида фуқаро O.X. ва бир гуруҳ фуқаролар томонидан 64 туп қарағай дарахти ноқонуний равишда таг қисми билан кесиб олиб кетилган.
Фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари 1 млн 350 минг сўм жарима белгиланди ва 1млрд 575 млн сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланди.
Барча тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, мораторийга қарамасдан республика бўйлаб дарахт кесиш ҳолатлари тўхтамаяпти. Жумладан, Тошкент вилоятида қимматбаҳо дарахтлар, Асакада ҳам 10 га яқин кўп йиллик дарахтлар кесиб юборилганлиги хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter