9 майда Паркент-Сўқоқ йўлида 6 километрлик тирбандлик кузатилди (видео)
9 май–Хотира ва қадрлаш куни Ўзбекистонда дам олиш куни ҳисобланади. Шу куни Тошкент вилоятидаги Паркент-Сўқоқ йўлида 6 километрлик тирбандлик кузатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» ўқувчилари маълум қилди ва жараён тасвирини тақдим этишди.
Кунлар исиши билан аҳоли ўртасида салқин дам олиш масканларига бориш кўпайгани, 9 майнинг дам олиш куни экани тирбандликнинг асосий сабаби сифатида кўрилмоқда. Айрим ҳайдовчилар соатлаб йўлда қолиб кетишганини маълум қилишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter