Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банкоматни бузаётган шахс жиноят устида қўлга олинди

Банкоматни бузаётган шахс жиноят устида қўлга олинди

Фото: «Миллий гвардия»

Жорий йилнинг 8 август куни тунги соат 01:00 да Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган АТБ «Турон Банк» Яшнобод филиали банкоматидан Миллий гвардиянинг ушбу тумандаги Қўриқлаш бўлимига «ташвиш» хабари келиб тушган.

Хабарга асосан зудлик билан воқеа жойига етиб борган тезкор гуруҳ ходимлари томонидан, номаълум шахснинг банкоматни бузишга ҳаракат қилаётган вақтида қўлга олинган.

Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаро 2000 йилда Тошкент вилояти Паркент        туманида туғилган Ж.Қ. эканлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Яшнобод туманидаги 2-сонли ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг