Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банк ходимлари 32 500 АҚШ долларини ўмаришди

Банк ходимлари 32 500 АҚШ долларини ўмаришди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Қайд этилишича, банкнинг Сергели филиали қошидаги «Ўзгариш банк хизматлари маркази» назоратчи-кассири Ю.Н. ва бош мутахассиси М.Ш.лар жорий йилнинг 14-17 июль кунлари марказнинг валюта айрибошлаш шохобчасидан ўзларига ишониб топширилган 32 500 АҚШ долларини олишга эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, Ю.Н. ўзлаштирган маблағларининг бир қисмини «Lacetti» русумли автотранспорт воситасини сотиб олиш ҳамда яшаш хонадонини таъмирлаш ишларига сарфлаб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг