Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёлнинг ишқий ёзишмаларини эрига жўнатмаслик учун пул талаб қилган шахс ушланди

Аёлнинг ишқий ёзишмаларини эрига жўнатмаслик учун пул талаб қилган шахс ушланди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Тошкент вилоятида аёлнинг ишқий ёзишмаларини эрига жўнатмаслик учун 20 млн сўм талаб қилган эркак ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ғиждувон туманида яшовчи 40 ёшли аёл Р.З. Тошкент вилоятида яшовчи Ш. билан Insatgramда танишиб, у билан ишқий муносабатда бўлган. Улар ишқий муносабатдаги SMSлар ёзишган.

Маълум вақт ўтиб, Ш. бу ёзишмаларни аёлнинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошлари ҳамда интернет орқали тарқатиб юборишлик билан қўрқитиб, Р.З. дан пул талаб қила бошлайди.  

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, илгари судланган, Тошкент вилоятида яшовчи 36 ёшли Т.Ш. Р.З. дан сўралган 20 млн сўмни олган вақтида ушланди.

Суриштирув ишлари давомида, Т.Ш. Р.З. дан олдин ҳам товламачилик йўли билан 70 млн сўм пулларни олганлигини ва ҳақиқатан ҳам телефонда Р.З. билан ўзаро ишқий муносабатдаги ёзишмалари мавжудлигини маълум қилган.

Тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг