Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида аҳоли ҳудудига келиб қолган айиқ ўлдирилгани айтилмоқда

Тошкент вилоятида аҳоли ҳудудига келиб қолган айиқ ўлдирилгани айтилмоқда

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент вилоятининг Дукент қўрғони ҳудудида тунда юрган айиқ видеога олингани ҳақида хабар берилганди.

Шундоқ аҳоли яшайдиган ҳудудда юрган ёввойи айиқнинг атрофдаги тоғдан келиб қолгани айтилганди.

Сўнгги тарқатилган хабарларга кўра, ўша айиқ отиб ўлдирилган (нега ухлатадиган ўқдан фойдаланилмагани ва бу ноёб айиқ қайта ёввойи табиатга қўйиб юборилмагани бизга қоронғу).

Ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берилгани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг