Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Авиаҳалокатда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — ТИВ

Авиаҳалокатда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — ТИВ

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун, эрта тонгда, маҳаллий вақт билан соат 07:22да Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан учиб кетиш чоғида «Бек Эйр» авиакомпаниясига қарашли самолёт баландликни йўқотгани ва бетон тўсиқни бузиб ўтиб, икки қаватли бинога бориб урилгани хабар қилинганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, авиаҳалокат оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 22 кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Ўзбекистон бош консулхонасининг дастлабки маълумотларига кўра, Z92100 рейси билан Олмаота – Нур Султон йўналиши бўйича парвоз қилган самолётнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Вазият бош консулхона назоратида, дейилади ТИВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг