Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аргентинада авиаҳалокат натижасида 5 киши ҳалок бўлди

Аргентинада авиаҳалокат натижасида 5 киши ҳалок бўлди

Фото: «Trend.az»

Аргентинанинг Ла-Лампа провинциясида кичик самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «ТАСС» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мамлакат авиаҳодисаларни тадқиқ қилиш кенгаши маълумотига кўра, ҳалокат натижасида беш киши ҳаётдан кўз юмган. «Воқеа жойига мутахассислар жўнатилган», дейилади маълумотда.

Самолётнинг қолдиқлари бориш қийин бўлган тоғли туманда топилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг