Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аномал совуқ Навоий ва Бухорога ёпирилди (видео)

Аномал совуқ Навоий ва Бухорога ёпирилди (видео)

Фото: ЙҲХББ

Навоий вилоятида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити сабаб Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари ҳудудидан ўтган йўлнинг бир қисми ёпилди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.

Маълум қилинишича, вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғаётгани, шамол тезлиги 30-35 метр/секундгача кучайиб, йўлга сепилган қум ва туз аралашмаларини ҳам учириб юбораётгани, бунинг натижасида музламалар юзага келгани боис, Навоий вилояти Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари ҳудудидан ўтган А-379 автомобиль йўлининг 206-289 километрларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Аввалроқ Хоразм вилоятида кучли шамол ва тинимсиз қор ёғиши оқибатида электр тармоқларида авария ҳолати юзага келгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Республика Гидрометеорология хизмати Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиб кетиши бўйича маълумот берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг