Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангрендаги аянчли ҳодиса юзасидан тергов бошланди

Ангрендаги аянчли ҳодиса юзасидан тергов бошланди

Фото: Ҳаёт Шамсутдинов.

Ангренда содир бўлган аянчли ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилганди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди, дея ёзмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса бугун Ангрен шаҳридан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг «Наманган-Тошкент» йўналишида юз берган. Тергов департаменти хабарига кўра, вафот этган сони айни дамда етти кишига етган.

Фото: Тергов департаменти
Фото: Тергов департаменти
Фото:Тергов департаменти
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг