Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангренда HOWO юк машинаси тўсатдан ёниб кетди

Ангренда HOWO юк машинаси тўсатдан ёниб кетди

20 июл куни Тошкент вилояти Aнгрен шаҳар, Буюк Ипак йўли кўчасида турган HOWO русумли юк автомобилининг салон қисми ёнаётгани ҳақида вилоят ФВБга хабар тушган.

Зудлик билан 1 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:37 да ўраб олинган ва соат 15:40 да ўчирилган, дейилади маълумотда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг