Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангренда бир неча машина тўқнашувида беш киши ҳалок бўлди

Ангренда бир неча машина тўқнашувида беш киши ҳалок бўлди

Скриншот

24 май куни соат 09:30ларда Ангрен шаҳридан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг «Наманган-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган  «МАН» русумли тиркамали юк автомобили бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб, ўзидан олдинда темир йўл кесишмасига етмай тўхтаган.

ФВВ хабарига кўра, натижада «Ласетти», «Кобальт», «Жентра», «Нексия-3», «Матиз», «Нексия-3» ва  «Ласетти» русумли автомобиллари билан тўқнашиб, ЙТҲ содир бўлган. Тўқнашув натижасида  «Ласетти» русумли автомобили ёнган.

ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган, фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда. Тан жароҳати олган фуқаролар Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ ва Ангрен шаҳар ФВ бўлими, ИИБ, Прокуратура ва ССБ ҳамда тезкор-тергов гурухи ходимлари чиқишган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг