Ангрен бозорида иккинчи ўғрилик фош этилди
11 февраль куни Ангрен шаҳар ИИБга деҳқон бозор ҳудуди маккажўхори сотиш растасидан бир дона тахминий нархи бир миллион сўмга тенг қўл телефони ҳамда 200 минг сўм миқдорда пулларни олиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушади ва тегишли тартибга ижрога қаратилади.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ўғрилик жинояти бозор ҳудудида хизмат қилаётган 2-минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари томонидан фош этилди. Улар гумонланувчи сифатида 2000 йилда туғилган Л.В.ни қўлга олди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Аввалроқ, ППХ ходимлари Ангрен шаҳар бозорида ўғрилик қилган яна бир шахсни аниқлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter