Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда йигит қимор сабаб қўшнисини ўлдирди (видео)

Андижонда йигит қимор сабаб қўшнисини ўлдирди (видео)

Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи йигит қиморда ютган пулини бермаган қўшнисини ўлдириб, уйига кўмиб қўйган. Бу ҳақда «Бир жиноят изидан» кўрсатувида маълум қилинди.  

Қайд этилишича, 2020 йил 22 декабрь куни тахминан соат 20:00 ларда туманнинг Бешмирза маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган Муроджон Эргашев уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақида 26 декабрь куни Избоскан тумани ИИБга хабар қилинган. 

Олиб борилган суриштирувларда, у ўша куни уйи ёнидаги дўкондан чиқиб, қўшниси, узоқ қариндоши 1994 йилда туғилган Абдураҳмон Комиловнинг уйига боргани аниқланган.

Улар қимор ўйинини одат қилишган. Муроджон Эргашев Абдураҳмон Комиловдан қиморда пул ютқазиб қўйиб, тўлиқ қайтармагани сабабли ўзаро жанжаллар юзага келган. 

22 декабрь куни ташқарида жанжаллашишгач, йигитлар уйга киради. Шунда Абдураҳмон Муроджонни тош билан бир неча марта уради, елкасига бир неча марта пичоқ тиқиб олиб, қасддан ўлдиради ва ҳожатхона яқинидаги чуқурга ташлаб, кўмиб юборади.

Қотил орадан 35 кундан кейин айбига иқрор бўлиб, ички ишлар ходимларига марҳумни кўмган жойини кўрсатади.

Суд ҳукмига кўра, қотил йигит 14 йилу, олти ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг