Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура тўртинчи қаватдан тушиб кетган аёл бўйича баёнот берди

Бош прокуратура тўртинчи қаватдан тушиб кетган аёл бўйича баёнот берди

Фото: Xabar.uz

Андижон давлат университетининг «Тарих биноси»нинг тўртинчи қаватидан аёл киши тушиб кетганлиги ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди. 

4 декабрь куни 28 ёшли аёл бир талабанинг оила аъзоси сифатида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган «Тарих» факультетининг биносида бўлиб ўтадиган ота-оналар мажлисига келган.

Шунда у бинонинг 4-қаватида уяли алоқа телефон аппаратидан фойдаланиб, эҳтиётсизлиги оқибатида зиналарнинг тўсиқлари бўлмаганлиги сабабли зинапоядан пастга йиқилган ва оғир тан жароҳати олган.

Олиб борилган текшириш ҳаракатлари давомида ушбу бинода таъмирлаш ишларини олиб бораётган «S.Haus» МЧЖ ишчилари томонидан зинапояларнинг тўсиқлари олиб ташланиб, қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «S.Haus» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Андижон шахар ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг