Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда кассир ва бухгалтер назоратчиси банк пулини ўзлаштирди

Андижонда кассир ва бухгалтер назоратчиси банк пулини ўзлаштирди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими томонидан АТ «Халқ банки» Андижон вилоят филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда АТ «Халқ банки» Булоқбоши филиали кассири ҳамда бухгалтер назоратчиси вазифаларида ишлаган И.М. ва Ш.Ш.лар жорий йилнинг 16-25 июль кунлари ўзларига бириктирилган 3 та банкоматга нақд пулларни жойлаштириш вақтида жами 111 млн сўмни ўзлаштириб олганликлари аниқланган.

Текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг