Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда 8 ва 3 ёшли ўғил-қизнинг сел оқизиб кетиши юзасидан прокуратура текширув бошлади

Андижонда 8 ва 3 ёшли ўғил-қизнинг сел оқизиб кетиши юзасидан прокуратура текширув бошлади

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Жорий йилнинг 6 май кунидан 7 май кунига ўтар кечаси Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг Тейит ва Хидирша МФЙларида кучли сел келди.

Ушбу нохуш ҳодиса оқибатида Хонобод шаҳри, Тейит маҳалласи Қорабағиш кўчасида яшаган икки нафар вояга етмаган бола (ўғил ва қиз) сел оқизиб кетиб, вафот этгани хабар қилинганди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг