Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Султонов зудлик билан Талимаржон ИЭСга кетди

Алишер Султонов зудлик билан Талимаржон ИЭСга кетди

Архив фото

Талимаржон ИЭСнинг 2 та буғ-газ қурилмаларида тўхтатилиш юзага келди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Бугун 8 январь куни соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ИЭСнинг 2- ва 3-буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган.

Бунинг натижасида, республиканинг айрим ҳудудлари бўйлаб электр энергияси таъминотида умумий 446 МВт қувватда чеклов киритилмоқда.

Қайд этилишича, энергетика вазири Алишер Султонов бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетган.

Ҳозирги вақтда юзага келган тўхтатилиш сабаблари аниқланмоқда.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг