Африкада хавфли ва давосиз хасталик тарқалмоқда: қурбонлар бор
Ғарбий Африканинг Гана мамлакатида Марбург вируси билан касалланган икки нафар бемор аниқланди.
Кучли геморрагик иситма ва ўлимга сабаб бўлувчи ушбу хасталик оқибатида 26 ва 51 ёшли фуқароларнинг ҳар иккиси ҳам ҳаётдан кўз юмган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Марбург вируси Эбола сингари ўта юқумли бўлиб, ҳозирча тасдиқланган даво муолажалари мавжуд эмас. Қолаверса, бу хасталикка қарши вакциналар ҳам яратилмаган.
Шунга қарамай, баъзи экспертлар Эбола дорилари Марбургни даволашда самара бериши мумкинлигига ишонади.
ЖССТ маълумотларига кўра, хасталик аломатлари тўсатдан бошланади ва бемор юқори тана ҳарорати, кучли бош оғриғи ҳамда безовталикдан азият чекади.
Мушакларда оғриқлар кучайиб, тез-тез судирги юз беради. Қолаверса, ганалик икки беморда диарея, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Касалликнинг бешинчи кунида кўкрак, орқа ва қорин бўшлиғида тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Оғир вазиятларда эса саккизинчи-тўққизинчи кунга бориб ўлим ҳолати содир бўлади.
Ҳозир Гана ҳукумати вирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан барча зарур чораларни кўрмоқда. Беморлар билан мулоқотда бўлган 100 га яқин киши қатъий карантинга олинган. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир гуруҳ мутахассисларини ушбу мамлакатга сафарбар этяпти.
Таҳлилларнинг тасдиқлашича, Марбург вируси инсонлар ўртасида тана суюқликлари (қон, тупик, пешоб) билан бевосита алоқа қилиш, шунингдек, турли жисмлар юзалари орқали фаол тарқалиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter