Афғонистонда яна кучли зилзила кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун Тошкент вақти билан 18:23 да (06.08.2023 йил, Гринвич бўйича 13:23 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 36,31 градус шимолий кенглик; 70,81 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=5. Чуқурлик 180 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 568 км жанубий-шарқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 август куни ҳам Афғонистонда 5,8 балли зилзила бўлганди. У Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter