31 нафар фуқарони 42 000 АҚШ долларга туширганлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими ходимлари «UzAutoMotors» АЖга ишга киритиб қўйиш ваъдаси билан 31 нафар фуқарони жами 42 минг АҚШ долларига «ухлатган»ларни аниқлади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га маҳкама матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, терговга қадар текшириш ишлари корхона раҳабарияти мурожаати асосан ўтказилган. Аниқландики, «U-C» қўшма корхонаси АЖ қўриқлаш хизмати бошлиғи А.Ю. ва корхона ҳайдовчиси Ж.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, шу-унча одамдан пул олиб, ўзларини лаққилатиб келаётган экан.
Ҳолат юзасидан А.Ю. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter