2024 йилнинг илк супер Ой ҳодисаси кузатилди. Кейинги учтаси қачон юз беради?

Торонто (Канада)даги CN tower минораси супер Ой фонида.
19 август оқшомида, соат 23:26 дан бошлаб 2024 йилнинг илк супер Ой ҳодисаси бошланди.
Бу пайтда Ой одатдагидан 14 фоиз каттароқ ва 30 фоиз ёрқинроқ кўринди. Сабаби — Ой ва Ер ўртасидаги масофа қисқариб, 361 969 километрни ташкил этди.

Чикаголиклар Мичиган кўли бўйида супер Ойни томоша қилишмоқда.
Фото: AP Photo/Charles Rex Arbogast
Камдан-кам кузатиладиган ҳолат — Ой кўкиш тусга кирди, бу вулқон отилишидан ҳосил бўлган чанглар билан боғлиқ.

Фото: Turkish Insider
Бу йил супер Ой ҳодисаларидан яна учтаси юз беради: 18 сентябр, 17 октябр ва 15 ноябрда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter