2023 йилнинг биринчи куни Самарқандда иккита уй ёниб кетди

Кеча, 1 январь куни Самарқанд шаҳрида иккита уйда ёнғин содир бўлди. Ҳолат бўйича вилоят ФВБ маълумот берди.
Қайд этилишича, 1 январь куни соат 17:34 да Самарқанд шаҳри «Бек» МФЙ, Бобур кўчасидаги хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажилар жалб этилган. Ёнғинга соат 17:44 да етиб борган ва соат 18:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида 2 та хонадоннинг тахминан 200 м.кв майдонда шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган.
Ёнғиндан хонадонларнинг тахминан 80 кв.м майдони сақлаб қолинди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter