Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банкка ўғри тушди

Банкка ўғри тушди

Каронавирус даври иқтисодиёти.

Ўғри банкдаги барчага бақирди: «Қимирламанг. Пул давлатники. Жон эса сизники».

Банкдаги барча одам жимгина ерга ётиб олди. Бунга «Фикрни чалғитувчи усул» дейилади. Одатий фикрлардан чалғитиш.

Бир аёл бориб столнинг устига ётиб олди, шунда ўғри унга бақирди: «Уят-е! Бу ерга ўғрилик учун келдик. Ишрат учун эмас!» Бунга «Моҳирлик» дейилади. Фақат қойиллатиб қиладиган ишингизнигина бажаришга қасд қилинг!

Банк ўғрилари уйга қайтишганда, кичик ўғри катта ўғридан сўради: «Ака, қанча ўғрилаганимизни бир санамаймизми?»

Катта ўғри ёқтирмай жавоб берди: «Аҳмоқ. Шунча пулни қачон санаб бўламиз? Кечроқ телевизорда қанча ўғрилаганимизни ўзлари айтишади». Бунга «Тажриба» дейилади.

Бугунги кунда ҳаётий тажриба қоғозда битилган малакадан кўра анча муҳим. Ўғрилар банкдан чиқиб кетишганида банк раҳбари ишчисига тезроқ милиция чақиришни тайинлайди. Аммо ишчи раҳбарига:

«Тўхтанг! Келинг, банкдан ўзимиз учун яна 10 миллион олиб, аввал банкдан ўмарган 70 миллионга қўшиб қўямиз».

Бунга «Оқимга қараб сузиш» дейилади. Ҳар қандай қийинчиликни ўз фойдасига буриб олиш!

Ишчи яна: «Қани эди ҳар ой шунақа ўғрилик бўлиб турса» деди. Бунга «Кўнгилхушлик» дейилади. Ички қувонч ишдан муҳим.

Кейинги кун. Телевизорда банкдан 100 миллион ўғирлангани айтилди. Ўғрилар ишонмай пулларини санаб чиқишди, аммо улардаги пул 20 миллион эди. Ўғриларнинг жаҳли чиқиб шундай деди:

«Биз ҳаётимизни хавфга қўйиб атиги 20 миллион олдик. Банк раҳбари кўз очиб юмгунча 80 миллион ўмарди-я! Бунақа ўғри бўлгандан кўра, ўқимишли ўғри бўлганим яхши эди!» Бунга «Билим олтиндир!» дейилади.

Банк раҳбари мамнун. Унинг қилмишларини мазкур ўғрилик қоплаган эди. Бунга «Вазиятдан унумли фойдаланиш» дейилади. Ҳақиқий ўғри ким?

Карим Баҳриев

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг