UEFA футболчилардан шиша идишларга тегмасликни талаб қилмоқда

Европа чемпионати доирасида ўтказилаётган ўйинолди ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманларида ҳамкор ташкилотларнинг маҳсулотларини четга суриш челленжи старт олди.
Португалиялик Криштиану Роналду Coca-Cola идишларини четга суриб, оддий сув ичишга ишора қилади ва ўзи билмаган ҳолда челленжни бошлаб беради. Унинг ушбу ҳаракати катта шов-шувларга сабаб бўлди: гўёки Coca-Cola акциялари тушиб кетганмиш. Кейинчалик машҳур бренд ушбу хабарни рад этди.
«Анъана»ни Франция термасининг 28 ёшли ҳужумчиси Поль Погба давом эттирди. У минбарда турган Heineken номи остидаги алкогол маҳсулотини яшириб қўйди. Хабарингиз бор, Погба Ислом динига эътиқод қилади. Унинг бу ҳаракати кўпчилик томонидан олқишланди.
Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов эса, аксинча, газли ичимликларни хуш кўрар экан. У навбатдаги матбуот анжуманида биринчи идишнинг қопқоғи ёрдамида иккинчи идишни очади ва ўз чанқоғини қондиради.
UEFA раҳбарияти футболчиларга маҳсулотларни ушлашга тақиқ қўйишни ўйлаётганда бир пайтда Италия термаси яримҳимоясичи Мануэль Локателли ҳам камералар объективига муҳрланди. У ҳам португаялик ҳамкасби сингари Coca-Cola идишларини четга суриб қўйиб, челленжга нуқта қўйди.
Эндиликда UEFA томонидан футболчиларга Европа чемпионати ҳамкорларининг маҳсулотларини ушлаш таъқиқлаб қўйилди. Билмасдан ушлаб қўйганга жазо борми ёки йўқ, бунга аниқлик киритилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter